Юқори сифат стандарти

Биз Сизни маҳсулотларимиз истеъмолчиси сифатида қабул қилиб бизнинг сементимиз Сиз кутган ва ундан ҳам ортиқ даражада сифатли бўлиши учун меҳнат қилмоқдамиз. Шу мақсадда ЖҚС заводида ЖҚС ишлаб чиқариш лабораторияси томонидан олиб бориладиган ички назорат ва “Қурилишсертификатсия” марказининг мустақил лабораторияси томонидан амалга ошириладиган ташқи назоратни ўз ичига олган маҳсулот сифатининг икки томонлама назорати жорий қилинган.

 

ЖҚС ишлаб чиқариш лабораторияси клинкер ва сементнинг аниқ таҳлилини ўтказиш имконини берувчи замонавий асбоб-ускуналар: ARLOPTIMX рентгенли спектрометри билан жиҳозланган бўлиб, бу дастгоҳ VENUS 200 minilab асбоби билан биргаликда таҳлиллар ўтказишда юқори аниқликка эришиш имконини беради.

 

Лаборатория фаолияти Германиянинг VDZ ширкати билан ҳамкорликда амалга оширилади. Тадқиқот фаолиятидан ташқари лаборатория қуйидаги ҳуқуқларга эга: мавжуд стандартларга жавоб бермайдиган хом ашёни тақиқлаш; технологик жараённи бузиш ҳолатларини бартараф этишни талаб қилиш, агар рўй улар берса; меъёрларга жавоб бермайдиган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш.

 

Бундай ички назоратнинг объективлиги “Қурилишсертификатсия” марказининг аккредитация қилинган лабораториясида тасдиқланиб, ЖҚС сементининг ҳар бир қадоқланган партиясини синовдан ўтказилиб маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжат берилади.

 

ЖҚС да ишлаб чиқариладиган ҳар бир семент тури сифатга мувофиқлик давлат сертификатига эга.


© 2019 "Жанубий-Қирғиз сементи " ЁҲЖ

Логотип компании