Ширкатимиз ҳақида

zavod_infa.jpg


Ҳурматли қурувчилар,

          

“Жанубий-Қирғиз Сементи” ЁҲЖ Қирғизстон Республикасининг энг йирик семент ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. 2010 йилда бизнинг заводимиз Italcementi (семент ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда бешинчи ўринда туради) ширкати билан ҳамкорликда жаҳон қурилиш материаллари стандартларига жавоб берувчи сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий юқори технологияли ишлаб чиқариш линиясини ишга туширди. Бугунги кунда “ЖҚС” йилига 1 млн тонна қувватга эга бўлган “қуруқ” усулда семент ишлаб чиқарувчи замонавий корхонадир.

 

“Қуруқ” усулда семент ишлаб чиқаришнинг асосий афзаллиги ёқилғи ва электр энергияси сарфининг камайтирилишидадир. Шунингдек “қуруқ” усулда печ газларининг ҳажми 35-40 % га камаяди ва бу эса утилизатсия харажатларини камайтириб, шунга мувофиқ маҳсулот нархини арзонлаштиради. “Қуруқ” усулда ишлаб чиқаришнинг муҳим афзаллиги – паст энергетик харажатларда юқори унумдорлик: меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлиги семент ишлаб чиқаришда “ҳўл” усулдан фойдаланувчи заводникига қараганда 2 марта ортиқдир.

 

“ЖҚС” заводи Қирғизстонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи экологик жиҳатдан энг тоза завод ҳисобланиб, унда заҳарли ишлаб чиқариш чиқиндиларини меъёр кўрсаткичларидан 2 марта камайтириш имконини берувчи илғор технологик жараёнлар татбиқ этилган.



© 2018 "Жанубий-Қирғиз сементи " ЁҲЖ

Логотип компании

Бетон калкулятори

M 100 / B 7.5 - Тайёрлов ишлари, монолит плиталар ва пойдеворни қуйишдан олдин. Шунингдек автомобил йўл қурилишида, бетон ёстиқ сифатида қўлланиладиM 150 / B 10 - Монолит пойдевор қуйишдан олдинги тайёрлов ишлари, ҳамда кичик хоналар пойдеворлари, полларни қуйиш, текислаш, йўлакчаларни бетонлаш учун.M 200 / B 15 - Пойдевор, поллар тайёрлаш, текислаш, йўлакчаларни, плитали ва қозиқоёқли пойдеворларни, зина маршларини бетонлаш.M 250 / B 20 - Монолит пойдеворлар.M 300 / B 22.5 - Монолит пойдеворлар, чамбараклар, деворлар, зина маршлари, том плиталари. Энг кўп буюриладиган бетон нави.M 350 / B 25 - Том плиталари, устунлар, монолит деворлар, бассейнлар, балкалар ва ригеллар жомлари.M 400 / B 30 - Кўприк конструксиялари, устунлар, ригеллар, банк ганжхоналари ва махсус талаботли бошқа конструксиялар.