Мақсад ва вазифаларимиз

мисиия5.jpg

Бизнинг вазифамиз – Биз доимо такомиллашиб борамиз ва Сизнинг келажагингиз учун мустаҳкам пойдевор яратамиз!


Ширкатимиз вазифасига муваффақиятли эришиш еттита принсипиал қадриятларга асосланадики, уларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя қилиш меҳнат жамоамизнинг кундалик фаолиятида кўзга яққол ташланади:

Моҳир усталик, юқори самарадорлик ва маҳсулдорлик


Биз мавжуд захираларимиздан имкон қадар фойдаланамиз ва заводимизнинг ҳар бир ишчиси натижага эришиш – юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун бор куч-ғайратини сарфлайди. Биз доимо ишимиз сифатини  ошириб боришга ҳаракат қиламиз ва ратсионал танқид учун очиқмиз. Биз узлуксиз ўз устимизда ишлаймиз ва такомиллашиб борамиз. Бизнинг корхонамизда маҳсулотларимиз сифатининг халқаро стандартларга мувофиқлигини назорат қилиш бўйича доимий иш олиб борилади.
  

Масъулият ва интизом


Бизнинг заводимизда ҳам миллий ва ҳам халқаро юқори малакали мутахассислар меҳнат қилишади. Ва шу билан бирга ҳар бир ходим юқори ўз-ўзини ташкил қилиш қобилиятига эга ва ўз меҳнати натижаси учун жавоб беради, малакаларни мунтазам ошириб бориш эса ҳар бир ходим учун меъёр бўлиб қолган.
 

Жамоада ишлаш, ишонч ва самарали ўзаро муносабатлар


Бизнинг кучимиз бирликдадир. Бизнинг аҳил жамоамиз умумий мақсадга эга бўлган бир жамоа бўлиб ишлайди, лекин бу мақсадга фақат ҳар бир ўйинчининг тартибли фаолият юритиши билангина эришиш мумкин холос. Юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликларни дарҳол ва ўзаро ишончли суҳбат шаклида муҳокама қиламиз. Биз ҳаммага очиқ ва хайрихоҳона муносабат қиламиз.

Тўғри менежмент


Бизнинг менежерларимиз ягона организм сифатида ишлаб турувчи жамоадан доимо хабардор бўлиб турадилар. Улар мақсад ва вазифаларни ўз вақтида  аниқ ва тушунарли қилиб белгилайдилар. Ўз бўйсунишидаги ходимларни ўқиб-ўргатиш – ҳар бир раҳбарнинг масъулиятидир. Бизнинг ширкатимиздаги ходимларни самарали бошқариш замирида ишонч ётади.

Ташаббус ва ижодкорлик


Биз ратсионал ғоялар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз. Раҳбарларнинг ходимлар билан биргаликда ишлаши – икки томонлама бўлиб ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга кўмаклашувчи ҳар бир таклиф учун очиқдир.

Юқори сифат, мизож манфаатларини инобатга олиш


Биз маҳсулотларимиз сифатининг ҳар бир истеъмолчи кутган даражада ва ундан ҳам ортиқ бўлиши учун астойдил меҳнат қиламиз. Ҳар бир ходим ўз ҳаракатлари ва устунликларини мизож талабларига мувофиқ ташкил этади. Биз мизожларга йўналтирилган ширкат бўлиб энг юқори даражада хизмат кўрсатишга интиламиз.

Қонунларга ҳурмат


Биз Қирғизстон Республикаси ҳамда маҳсулотларимиз чиқарилаётган мамлакатлар қонунларини ҳурмат қиламиз ва уларга қатъий риоя қиламиз. Бизнинг сементимиз барча техник нормаларга мувофиқ ишлаб чиқарилади ва сертификатсияловчи ҳужжатларга эга. Биз ходимларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қиламиз ва ишлаб чиқариш хавфсизлигини назорат қиламиз.

© 2018 "Жанубий-Қирғиз сементи " ЁҲЖ

Логотип компании

Бетон калкулятори

M 100 / B 7.5 - Тайёрлов ишлари, монолит плиталар ва пойдеворни қуйишдан олдин. Шунингдек автомобил йўл қурилишида, бетон ёстиқ сифатида қўлланиладиM 150 / B 10 - Монолит пойдевор қуйишдан олдинги тайёрлов ишлари, ҳамда кичик хоналар пойдеворлари, полларни қуйиш, текислаш, йўлакчаларни бетонлаш учун.M 200 / B 15 - Пойдевор, поллар тайёрлаш, текислаш, йўлакчаларни, плитали ва қозиқоёқли пойдеворларни, зина маршларини бетонлаш.M 250 / B 20 - Монолит пойдеворлар.M 300 / B 22.5 - Монолит пойдеворлар, чамбараклар, деворлар, зина маршлари, том плиталари. Энг кўп буюриладиган бетон нави.M 350 / B 25 - Том плиталари, устунлар, монолит деворлар, бассейнлар, балкалар ва ригеллар жомлари.M 400 / B 30 - Кўприк конструксиялари, устунлар, ригеллар, банк ганжхоналари ва махсус талаботли бошқа конструксиялар.