Маҳсулотларимиз

prodykciya.jpg

Сизга қулай бўлиши учун бизнинг сементимиз қуйидаги усуллар билан сотилади:


1_3_pic.png

Юкланма семент қурилиш майдонларида, силос омборлари мавжуд бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланилади. Сементдан автоматлаштирилган линияларда, узлуксиз даврли линияларда фойдаланиш қулайдир. Сементдан фойдаланганда маҳсулот ишлаб чиқаришда инсоннинг иштирок этиши талаб қилинмайди.


2_2pic.png

Вазни 1 т. бўлган биг-бегларга қадоқланган семент – кўпгина ҳолларда бетон ва темир-бетон ишлаб чиқаришида семент ташувчи автомобилларда етказиб бериладиган юкланма портландсемент ишлатилади. Қурувчилар кўпинча 50 кг қоплардаги сементдан фойдаланишади. Бироқ ҳамма бетон, пенобетон блоклари ёки темир-бетон ишлаб чиқарувчиларида ҳам силос ғамлаш жойлари йўқ ва ҳамма қурувчиларга ҳам 50 кг қадоқлар маъқул эмас. Бундай ҳолатларда портландсементни биг-бегларда сотиб олиш масаласи юзага келади.


4_pic.png


Вазни 50 кг бўлган қопларга қадоқланган семент
 – ҳозирги кунда қурилиш бозорида семент сотишнинг энг кўп тарқалган ва энг кўп сўраладиган туридир. Айни пайтда қопларга қадоқланган сементни ҳам қурилиш дўконларидан ва ҳам махсус қурилиш базаларидан харид қилиш мумкин. Қопланган сементнинг энг асосий афзаллик  томони – унинг енгиллиги ва транспортировка қилиш ва сақлаш қулайлигидадир.


Бизнинг вазифамиз – жаҳон стандартларига ва замонавий қурувчиларнинг юқори талабларига жавоб берувчи семент ишлаб чиқариш. Бизнинг заводимиз қуйидаги сертификатланган семент навларини ишлаб чиқаради: 



Портландсемент ЦЕМ 1 42,5Н 


Бу семент нави бетоннинг юқори техник тавсифлари ва 43 МПа дан кам бўлмаган кафолатланган семент мустаҳкамлагидаги бетонлар ва турли мақсадларга мўлжалланган қуруқ қурилиш қоришмалари таркибларини лойиҳалаштиришда кенг кўламли имкониятлар яратади. ЦЕМ I 42,5H навли сементнинг бошқалардан ажралиб турадиган хусусияти мустаҳкамликнинг тез ортишида, чучук сув ва ҳаводаги юқори барқарорлик, совуққа юқори чидамлилигидадир. Бу семент суперпластификаторлар билан яхши мос келиб, бетон қоришмаларини сақлаш муддатини узайтиради ва узоқ масофаларга транспортировка қилиш имконини беради. Замонавий поликарбоксилат асосли суперпластификаторлардан фойдаланганда юқори навли бетон олиш мумкин. Қуруқ қурилиш қоришмалари ва сувоқ аралашмаларини тайёрлашда, монолит қурилишда ва темир-бетон конструксияларда совуққа ва ёрилишга чидамлилик талабларига риоя қилган ҳолда ишлатиш тавсия қилинади. 



Портландсемент М400 Д-20

Ушбу семент навини барча турдаги конструксияларга қўллаш мумкин бўлиб, 28 сутка мўҳлатда 40-43 Мпа га тенг бўлган семент мустаҳкамлигига эришиш кафолатланади.  М400 Д-20 портландсементнинг бошқалардан ажралиб турадиган хусусияти – унинг таркибида Cl нинг кам миқдордалиги бўлиб, арматура коррозиясининг камайиши сабабли темир-бетон буюмларининг ишлатилиш муддати узайтиришдадир. Ушбу навли семент мустаҳкамлигининг ортиши динамикаси уни барча турдаги ТББ  ва монолит қурилишда ишлатишга имкон беради. Бунда М400 Д-20 портландсемент гидратация пайтида мўътадил иссиқлик чиқариш хусусиятига эга бўлиб, катта ҳажмдаги пойдеворларни қуйишда ишлатиш имконини беради. Суперпластификаторлар билан яхши мос келиши бетон қоришмаларини сақлаш муддатини узайтиради ва узоқ масофаларга транспортировка қилиш имконини беради. Сувоқ аралашмаларини тайёрлашда, монолит қурилишда ва йиғма темир-бетон конструксияларида, шунингдек, кичик донабай бетон буюмларини тайёрлашда ишлатиш тавсия қилинади. 


Сулфатга барқарор ССПЦ 400 Д-20 ГОСТ 22266-94


ССПЦ 400 Д-20 портландсемент бетон ва темир-бетон ишларини бажариш, буюмлар тайёрлаш ва юқори сулфатли агрессия шароитларида (денгиз суви, ер ости сувлари) ишловчи ер ости массивларини бетонлаш учун мўлжалланган бўлиб, агрессив муҳитга юқори барқарорликка эга. Паст исссиқлик ажратиш (экзотермия), сулфатли сувлар таъсирига юқори барқарорлик, лекин бошланғич муддатларда паст қотиш жадаллигига эга. Ушбу семент тури меъёрланган маъданли таркибга эга бўлган клинкердан ишлаб чиқилади.



Шлакли маъданли қўшимчали ЦЕМ II/А-П 32,5 Н портландсемент


   Ушбу семент нави ратсионал семент сарфлашни кўзда тутган тежамли бетон қоришмалари ва ўрта навли аралашмалар (В 25 гача бўлган тоифадаги бетон) тайёрлашда жуда ас қотади. Ҳам эрта мўҳлатда ва ҳам 28 суткали мўҳлатдаги мустаҳкамликнинг ортиш динамикаси барча турдаги ТББ ва ўрта навли бетон монолит қурилишларида ишлатиш имконини беради. Гидратация пайтида мўътадил иссиқлик чиқариш хусусиятига эга бўлиб, катта ҳажмдаги пойдеворларни қуйишда ишлатиш имконини беради. Суперпластификаторлар билан яхши мос келиши бетон қоришмаларини сақлаш муддатини узайтиради ва узоқ масофаларга транспортировка қилиш имконини беради. Сувоқ аралашмаларини тайёрлашда, монолит қурилишда ва йиғма темир-бетон конструксияларида ишлатиш тавсия қилинади.


Ҳурматли қурувчилар, биз Сиз учун меҳнат қилиб, маҳсулотларимизнинг Сиз кутган даражада ва ундан ҳам ортиқ сифатга эга бўлишига ҳаракат қиламиз! 



Қаердан харид қилиш мумкин?


© 2019 "Жанубий-Қирғиз сементи " ЁҲЖ

Логотип компании