ЖҚС да ишлаш.

work.jpg

“Жанубий-Қирғиз сементи” ЁҲЖ жамоасида ўз ишининг усталари меҳнат қилишади. Корхонада ходимларнинг керакли билим ва малакаларни эгаллашлари учун кадрлар тайёрлаш системаси узлуксиз ишлаб туради. ЖҚС бизнес-тренинглар, семинарлар, махсус ўқитиш дастурлари, чет элда тажриба орттириш, малака ошириш курслари, масофадан ўқитиш ва бошқалар сингари кўпгина замонавий ўқитиш воситаларидан кенг фойдаланади.

 

ЖҚС да ишлаш нафақат кенг имкониятлар, балки энг иззатли вазифаларни ҳал этишни истайдиган моҳир усталар учун ҳақиқий даъват ҳамдир. Бизга замонавий билимлар ва технологияларга эга бўлган, ташаббускор, олдинги авлодлар тажрибаларини ўрганишга тайёр ва ЖҚС жамоасида ишлаб ўз касбий ривожланишини давом эттиришни истаган кишилар керак. Бизнинг корхонамизда сиз қизиқарли иш топасиз, касбий ва мартабада ўсиш, барқарор маош ва кафолатланган ижтимоий пакетдан фойдаланиш имкониятларини қўлга киритасиз.

 

Номзодларни танлаш бўйича асосий мезонлар:

  • мансаб талабларига мувофиқлик;
  • керакли касбий малакаларга эга бўлиш;
  • ЖҚС вазифаси ва қадриятларини ҳурмат қилиш.

Агар сиз мақсадга интилувчан, ижодкор ва тараққиёт ва ривожланишни мўлжаллаган ўз касбингизнинг фаол моҳир устаси бўлсангиз ЖҚС жамоасига қўшилинг!

 



Бизнинг актуал ВАКАНСИЯЛАРИМИЗ


© 2019 "Жанубий-Қирғиз сементи " ЁҲЖ

Логотип компании

Бетон калкулятори

M 100 / B 7.5 - Тайёрлов ишлари, монолит плиталар ва пойдеворни қуйишдан олдин. Шунингдек автомобил йўл қурилишида, бетон ёстиқ сифатида қўлланиладиM 150 / B 10 - Монолит пойдевор қуйишдан олдинги тайёрлов ишлари, ҳамда кичик хоналар пойдеворлари, полларни қуйиш, текислаш, йўлакчаларни бетонлаш учун.M 200 / B 15 - Пойдевор, поллар тайёрлаш, текислаш, йўлакчаларни, плитали ва қозиқоёқли пойдеворларни, зина маршларини бетонлаш.M 250 / B 20 - Монолит пойдеворлар.M 300 / B 22.5 - Монолит пойдеворлар, чамбараклар, деворлар, зина маршлари, том плиталари. Энг кўп буюриладиган бетон нави.M 350 / B 25 - Том плиталари, устунлар, монолит деворлар, бассейнлар, балкалар ва ригеллар жомлари.M 400 / B 30 - Кўприк конструксиялари, устунлар, ригеллар, банк ганжхоналари ва махсус талаботли бошқа конструксиялар.