Технология


Схема_2.jpg


«Жанубий-Қирғиз Сементи», замонавий қуруқ усул билан юқори сифатли семент ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, у 2010 йилда ишга туширилган. Заводнинг лойиҳа қуввати бир суткага 2500 тонна портландсементли клинкер ишлаб чиқаришни такшил этади. Завод бир неча технологик амалиётлардан иборат замонавий юқори технологияли ишлаб чиқариш корхонасидир.


Хом ашё қазиб олиш.

Клинкер ишлаб чиқариш учун асосий таркибий қисмлар қуйидагилардир: 

  • оҳактош,
  • қумоқ тупроқ,
  • темир рудаси. 


Оҳактош ва темир рудаси ковлаш-портлатиш усули билан қазиб олинади, қумоқ тупроқ эса очиқ усулда экскаваторлар ёрдамида олинади, сўнгра жинслар экскаваторлар ва юк ортувчилар ёрдамида ағдарма автомашиналарига ортилиб заводга жўнатилади.


Хом ашёни тайёрлаш жараёни.
Янчилгандан сўнг қумоқ тупроқ ва оҳактош чодирсимон омборларга ўртача қилиб жойлаштирилади. Унданг сўнг оҳактош, қумоқ тупроқ ва темир рудаси хомашё тегирмонининг силос таъминловчиларига узатилади ва хом ашё қоришмасининг белгиланган таркибига мувофиқ ўлчами  Ø 4,6 х 13,5 м бўлган берк даврли шарсимон тегирмонга дозаланади, у ерда бир вақтда хом ашё уни туюлиб <1% намликкача қуритилади. Маълум химиявий таркибли хом ашё уни ўртача қилинади ва сиғими 6 000 тоннага яқин бўлган Ø 15 х 35 м оптималлаштириш силосида сақланади.


Клинкерни пишириш. 

Оптималлаштириш силосидан ун сиклонли иссиқлик алмашувчиси ва ташқарига чиқариладиган калсинатор билан жиҳозланган Ø 4 х 60 м айланма печга узатилиб 1450 °С ҳароратда портландсемент клинкери олингунга қадар пиширилади. Клинкерни пишириш шарсимон тегирмонда майдаланган кўмирни ёқиш орқали амалга оширилади. Печдан олинган клинкер колосникли музлатгичдаги вентиляторлар ёрдамида совитилиб сақлаш учун сиғими 40 000 тонна бўлган Ø 45 х 35 м силосга транспортировка қилинади. 


Сементни янчиш. 

Клинкер, гипс ва қўшимчалар белгиланган навли семент ишлаб чиқариш учун зарур бўлган мувофиқликда берк даврда ишловчи сепараторли Ø 3,8 х 13 м шарсимон семент тегирмонига юкланади. Ишлаб чиқилган семент ҳар бирининг сиғими 7000 тонна бўлган Ø 15 × 37 м тўрт силосларга жойлаштирилиб сақланади. 


Истеъмолчига жўнатиш.
Семент силослардан 50 кг дан қопларга қадоқлаш линияларига ва юкланадиган сементни жўнатиш учун силос чиқармаларига узатилади, сементнинг бир қисми эса вазни 1 тонна бўлган мулойим контейнерлар биг-бегларга солинади. Сементни ташиш автотранспорт ёрдамида амалга оширилади


Бутун ишлаб чиқариш жараёни 

юқори сатҳда автоматлаштирилган бўлиб, жараённи назорат қилиш Ишлаб чиқаришни бошқариш маркази томонидан амалга оширилади. Якуний маҳсулот сифати ва барча ишлаб чиқариш технологик жараёнлари замонавий лаборатория томонидан назорат қилиниб, сифати давлат сертификатлари билан тасдиқланган семент ишлаб чиқаришни таъминлайди.

«ЖҚС» ЁҲЖ – сифат вазифаларини бажариш учун оптимал ечим.  

© 2019 "Жанубий-Қирғиз сементи " ЁҲЖ

Логотип компании

Бетон калкулятори

M 100 / B 7.5 - Тайёрлов ишлари, монолит плиталар ва пойдеворни қуйишдан олдин. Шунингдек автомобил йўл қурилишида, бетон ёстиқ сифатида қўлланиладиM 150 / B 10 - Монолит пойдевор қуйишдан олдинги тайёрлов ишлари, ҳамда кичик хоналар пойдеворлари, полларни қуйиш, текислаш, йўлакчаларни бетонлаш учун.M 200 / B 15 - Пойдевор, поллар тайёрлаш, текислаш, йўлакчаларни, плитали ва қозиқоёқли пойдеворларни, зина маршларини бетонлаш.M 250 / B 20 - Монолит пойдеворлар.M 300 / B 22.5 - Монолит пойдеворлар, чамбараклар, деворлар, зина маршлари, том плиталари. Энг кўп буюриладиган бетон нави.M 350 / B 25 - Том плиталари, устунлар, монолит деворлар, бассейнлар, балкалар ва ригеллар жомлари.M 400 / B 30 - Кўприк конструксиялари, устунлар, ригеллар, банк ганжхоналари ва махсус талаботли бошқа конструксиялар.